Инфантино UEFA ҳисобидан собиқ ходимасига катта сумма тўлагани айтилмоқда

Инфантино UEFA ҳисобидан собиқ ходимасига катта сумма тўлагани айтилмоқда

The Telegraph маълумотига кўра, FIFA президенти Жанни Инфантино UEFA бош котиби бўлган даврида ташкилот ходималаридан бири билан ишқий муносабатда бўлган.

Нашр ёзишича, Инфантино унинг лавозимда кўтарилишига ёрдам берган, UEFA эса кейинчалик ходиманинг бизнес-мактабдаги ўқиш харажатларини қоплаган.

Шунингдек, унга муносабатлар ортидан олти хонали сумма тўлангани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар