Самарқандда юк машинаси ёниб кетиб, бетон тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда юк машинаси ёниб кетиб, бетон тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши оқибатида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кабинада ёнғин чиққанидан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада юк машинаси йўлдаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан тегишли хизматлар томонидан текширув олиб борилмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар