Санкт-Петербургда Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 25 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Оперативное прикрытие” хабар берди.
Қайд этилишича, 1 январь куни маҳаллий вақт билан тушдан кейин 25 ёшли қиз полицияга номаълум шахс томонидан зўрлангани ва унинг ночор аҳволидан фойдаланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Воқеа Владимирский проспектидаги бинонинг хонадонларидан бирида юз берган.
Шу куни кечки пайт полиция Ленинград вилояти Ломоносовский тумани Новоселье қишлоғида гумонланувчини қўлга олган. Маълумотларга кўра, у Россия Федерациясида рўйхатдан ўтмаган 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.
Билдрилишича, йигит махсус ҳибсхонага жойлаштирилган ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Жессика Росваллга кўра, Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда, Европа Иттифоқи эса сув инқирозидан чиқиш ҳаракатлари ўрнига, энергия хавфсизлигига эътибор қаратмоқда.
Бразилия 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти кабинасидан овоз ёзиш мосламасини аллақачон ўрганишни бошлаган.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.