Полшалик фермерлар Европа комиссиясининг Варшавадаги ваколатхонаси қаршисида норозилик акциясини ўтказмоқда.
Қайд этилишича, 3 январ куни Еврокомиссиянинг Варшавадаги ваколатхонаси қаршисида аграр секторнинг бир неча минг вакили тўпланган. Намойишлар Полша 2025 йил ўрталарига қадар Европа Иттифоқи раислигини зиммасига олган вақтга тўғри келди.
Полшалик фермерлар Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти, Европа экологик нормалари, мамлакатда иқтисодий кўрсатичлар қулашига қарши намойишлар бошлаган.
Мамлакатимизда мавжуд барча қишлоқ хўжалиги ташкилотлари Европа Иттифоқининг зарарли сиёсатига, бизнинг фермаларимизни ёпилишга мажбур қиладиган ушбу сиёсатни бошлаган Урсула фон дер Ляйенга қарши ўтказмоқда, — дейди «Бирдамлик» касаба уюшмалари раҳбари Томаш Оканский.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.
Акция Варшава марказидаги Ясная кўчасида бошланган ва у марказий кўчалар бўйлаб давом этади. Полша пойтахти полиция комендатураси фермерларнинг юриши сабаб қатор кўчаларда ҳаракат тўхтатилганини маълум қилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.