Сўнгги икки кун ичида фашистлар Ғазонинг 150 нафар аҳолисини ўлдирди
Бомбаланаётган Ғазо: 456-куннинг асосий воқеалари.
Босқинчилар Хон Юнис, Ғазо маркази Дайр ал-Балоҳ, Нусайрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида нацистлар 8 та оммавий қотиллик содир этишди, 73 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45658 киши шаҳид бўлди.
▪️Сўнгги икки кун ичида фашистлар Ғазонинг 150 нафар аҳолисини ўлдирди. Шу кечада ишғолчилар Дайр ал-Балоҳдаги Ал-Ақса касалхонаси яқинида кўчирилганлар жойлашган чодирларга ҳужум қилди.
▪️Индонезия касалхонасининг атрофи босқинчилар томонидан кучли ўққа тутилмоқда.
▪️Босиб олинган ҳудудларда сиреналар янгради. Тахминларга кўра, ракеталар Ғазодан учирилган.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларида оммавий ҳибсга олишмоқда. Наблусда яраланган бир йигит ҳалок бўлди, 7 нафари яраланди. Ҳарбийлар ҳимояси остидаги кўчманчилар фаластинликларга ҳужум қилди.
▪️ҲАМАС: Музокараларнинг ҳозирги босқичи тўлиқ ўт очишни тўхтатишга қаратилади.
▪️Жазоирнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили: Исроилнинг Ғазога қарши тажовузи фаластинликларни этник тозалаш йўли билан ўз ерларидан ҳайдаб чиқаришга қаратилган.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Бани Ҳайян ва Маркаба шаҳарларидаги турар-жой биноларига ҳужум қилишди.
▪️Оммавий ишғол: ҲАМАС таслим бўлиш аломатларини кўрмаяпти, ҳаракат партизанлар урушига ўта бошлади, Ғазо шимолидаги ишимиз хавфли.