Россия: Урушда вафот этганларнинг кредит қарздорлиги тўлиқ тугатилади

Россия: Урушда вафот этганларнинг кредит қарздорлиги тўлиқ тугатилади

Махсус ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган фуқароларнинг кредит қарзлари тўлиқ ҳажмда қопланади.

Давлат Думаси ялпи мажлисида молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков маълум қилди:

- Биз бу мавзуни муҳокама қилдик, лекин ростдан ҳам қонун лойиҳасида ҳукумат чегара қўйиши мумкинлиги айтилган эди, лекин муҳокама давомида биз ҳеч қандай чекловлар бўлмаслигига келишиб олдик. Яъни, қарз олувчи Худо сақласин, у бахтсизликка учраса ва вафот этса, у олган кредити мажбуриятлари тўлиқ тугатилади - деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!