Россия томонидан украиналик болаларни ўз ҳудудига олиб чиқилиши уруш жиноятидир- БМТ

Россия томонидан украиналик болаларни ўз ҳудудига олиб чиқилиши уруш жиноятидир- БМТ

БМТнинг Тергов комиссияси Россия томонидан украиналик болаларни ўз ҳудудига олиб чиқишни уруш жинояти деб атади.

Комиссия раҳбари, норвегиялик судья Эрик Мёсе матбуот анжуманида ўз ҳамкасблари билан Донецк, Харков ва Херсон вилоятларидан олиб чиқилган 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 164 нафар боланинг ишини батафсил ўрганганини айтди.

Россия расмийлари болаларни Украинадан олиб чиқиш ва уларни Россияга муҳаббат руҳида «қайта тарбиялаш» ҳақида ғурур билан гапиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!