Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТОнинг кенгайишини Европа тарихидаги энг ачинарли воқеа деб атади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТОнинг кенгайишини Европа тарихидаги энг ачинарли воқеа деб атади

НАТОнинг кенгайиши Европа хавфсизлиги тарихидаги энг қайғули воқеа бўлди. Бу ҳақда "Валдай" клуби конференциясида сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди, деб хабар беради Lenta.ru мухбири.

Дипломатнинг таъкидлашича, Швеция ва Финляндиянинг алянсга аъзо бўлиш қарори уларни “халқаро ҳамжамиятнинг ҳурматли аъзолари”дан “НАТО чеккаси”га айлантиради. "Агар Мадрид қарорлари мантиғига амал қилсак, бу аъзолик якунлангандан кейин НАТО Россия-Финландия чегараси энг катта заифлик эканлигини айтишни бошлайди", деди Грушко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!