Россия Суриянинг янги ҳукуматига илк бор нефт етказиб берди.
Сурияга Россия нефти юкланган Aquaticа танкери етиб келди. Маҳаллий SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, Башар Асад режими ағдарилгандан кейинги биринчи нефт танкери Банияс денгиз терминалига келган. Банияс Ўрта ер денгизи қирғоғида жойлашган ва Суриядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига эга шаҳар ҳисобланади.
Reuters агентлигининг ёзишича, Aquatica бортида айнан Россия нефти бор. Шунингдек, 25 март куни Sakina номли яна бир нефт танкери Баниясга етиб келишини хабар қилган. Иккала кема ҳам АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти томонидан жорий этилган санкциялар рўйхатга киритилган.
Reuters маълумотига кўра, ҳозирги пайтда Дамашқ учун халқаро бозорда нефт етказиб берувчи шерик топиш жуда қийин ҳисобланади. Сабаби, ҳали Асад ҳокимиятда бўлган пайтда Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Сурияга нефт етказиб беришни тақиқловчи санкцияларни жорий қилган эди. Яқинда бу чекловлар бироз юмшатилган бўлса-да, халқаро нефт трейдерлари ҳамон Дамашқ билан савдо қилишдан ўзини тиймоқда, чунки санкциявий ва молиявий хавфлар хозиргача сақланиб қолмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.