Россия қўшинларининг бир қисми сув босган позициялардан чиқиб кетди

Россия қўшинларининг бир қисми сув босган позициялардан чиқиб кетди

Россия қўшинлари Каховская ГЕСини портлатгандан сўнг сув босган позициялардан чиқиб кетишди. Бу ҳақда НВ радиосида Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов маълум қилди.

"Улар орқага чекинмоқда, бўлинмаларнинг бир қисми аввалроқ орқага чекинди. Олдинга позицияларда душманнинг оз сонли ишчи кучи тўпланган, бироқ, афтидан, ушбу терактни амалга оширишда хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҳатто ҳарбий хизматчиларнинг бир қисми ҳам бу жиноят вақти ҳақида хабардор қилинмаган", деди у.

Бош разведка бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, хусусан, қўшинлар аввалдан тайёрланган позицияларга чекинмоқда.

"Босқин қилинган ҳудудларнинг жануби ва шарқида бундай машғулотлар қатламли бўлиб, бир неча мудофаа чизиғи мавжуд. Душман ҳозир мана шу тайёрланган линиялардан бирига кетмоқда", - дея қўшимча қилди Юсов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!