Украина президенти Владимир Зеленский 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси муҳокамасида нутқ сўзлади. RBC-Украина президентнинг нутқидаги асосий баёнотларни тўплади.
Россияни ядро қуролидан маҳрум қилиш керак
Зеленский Украина ўзининг учинчи йирик ядровий салоҳиятини бериб, дунё уни Россияга ишониб топширганини таъкидлади.
“Аммо кейинги тарих шуни исботладики, ўша пайтда, 1990 йилларда ядровий қуролсизланишга Россия энг муносиби бўлган. Россия ҳозир қуролсизланишга лойиқ: террорчилар ядро қуролига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас”, — деди у.
Европада дон импорти бўйича сиёсий театр
Зеленский Украина дон ташиш учун экспорт йўналишларини сақлаб қолиш устида иш олиб бораётганини эслатди.
“Айни пайтда Европада баъзилар қандай қилиб бирдамликни бузаётгани ва сиёсий театр, яъни ғалладан триллер яратаётганини кўриш ташвишли. Улар ўз ролларини ўйнагандек туюлиши мумкин, аммо улар москвалик актёр учун саҳна яратишга ёрдам бермоқда”, — деди Зеленский Польша, Венгрия ва Словакия томонидан киритилган чекловларга ишора қилиб.
Бола ўғирлаш — геноцид
“Афсуски, турли террористик гуруҳлар ҳали ҳам болаларни ўғирлайди, бироқ илгари ҳеч қачон оммавий ўғирлаш ва депортациялар ҳукумат сиёсатининг бир қисмига айланмаган. Ҳозирги кунгача. Россияда ўғирланган болалар Украинадан нафратланишга ўргатилган, уларнинг оилалари билан барча алоқалар узилган. Бу геноцид”, — дейди сиёсатчи.
Россия ҳар 10 йилда уруш бошлайди
“Ҳар ўн йилда Россия янги уруш бошлайди. Молдова ва Грузия ҳудудининг бир қисми ишғол остида қолмоқда. Россия Сурияни харобага айлантирди. Агар Россия бўлмаганида у ерда ҳеч қачон кимёвий қурол қўлланилмаган бўларди. Россия Беларусни деярли ютиб юборди, Қозоғистон ва Болтиқбўйи мамлакатларига таҳдид солмоқда”, — таъкидлади Зеленский.
БМТ Хавфсизлик Кенгашида тинчлик формуласи
Украина президентининг сўзларига кўра, тинчлик формуласи мавжуд хавфсизлик архитектурасини янгилаш учун асос бўлди.
“Энди БМТ Низомини ҳаётга қайтаришимиз ва қоидаларга асосланган дунё тартибининг тўлиқ кучини кафолатлашимиз мумкин. Эртага мен БМТ Хавфсизлик Кенгашининг махсус йиғилишида тафсилотларни тақдим этаман”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, тинчлик формуласи глобал тус олди, чунки 140 дан ортиқ давлатлар уни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаган.
Тинчлик саммитига тайёргарлик кўриш таклифи
“Хиросима, Копенгаген ва Жидда шаҳарларида тинчлик формуласини амалга ошириш бўйича муҳим музокаралар ва маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Биз эса Бутунжаҳон тинчлик саммитига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мен барчангизни — ҳеч қандай агрессияга тоқат қилмайдиган барчани саммитга биргаликда тайёргарлик кўришга таклиф қиламан”, — деди Украина президенти.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.