Россия пластик маҳсулотлар импортини тақиқлашни режалаштирмоқда

Россия пластик маҳсулотлар импортини тақиқлашни режалаштирмоқда

Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги бир марталик пластик идишларни олиб киришни тақиқлашни таклиф қилмоқда ва уни ишлаб чиқаришни чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади “Известия” газетаси.

Пахта таёқчалари, бир марта ишлатиладиган идишлар, стаканлар ва бошқа пластик маҳсулотлар тақиқланиши мумкин.

Қайд этилишича, импорт тақиқланган рўйхатда жами 28 та товар бор. Уларни биологик парчаланадиган аналоглар, шунингдек, шиша, қоғоз ва ёғочдан тайёрланган маҳсулотлар билан алмаштириш таклиф этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!