Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг айтишича, агар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ва унинг вице-президенти Ж.Д.Вэнс республикачиларни келишувни рад этишга ундашдан тўхтамаса, бу табиий офатлардан жабр кўрган фермерлар ва жамоаларга ёрдам кўрсатишнинг тўхтаб қолишига олиб келади.
Truth Social ижтимоий тармоғида чоп этилган Трамп ва Венснинг қўшма баёнотида айтилишича, Конгресс ёрдамни сақлаб қоладиган, лекин демократлар таклиф қилган бир-бирига боғлиқ бўлмаган харажатларнинг бир қисмини бекор қиладиган янги келишувни ишлаб чиқиши керак.
Икки томонлама келишув Қўшма Штатлар ҳукуматини молиялаштириш муддатини 2025 йил 14 мартгача узайтиришни ўз ичига олади. Конгресснинг ҳар икки палатаси уни 21 декабргача қабул қилиши керак, акс ҳолда ҳукумат фаолияти тўхтаилиши мумкин.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.