Украина президенти Reuters агентлигига берган интервюсида Москва бу ресурсларни ўз иттифоқчилари — Шимолий Корея ва Эронга тақдим этиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
"Биз Путинни тўхтатишимиз ва ўзимизга тегишли бўлган барча ҳудудларни ҳимоя қилишимиз керак, шу жумладан, марказий Украинанинг жуда бой Днепр минтақасини ҳам" — дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина Европадаги энг катта титан захираларига эга бўлиб, у авиация ва космик саноат учун муҳим ҳисобланади. Шунингдек, мамлакат ядро энергетикаси ва қурол ишлаб чиқаришда ишлатиладиган уранга ҳам эга.
Зеленский Россия Совет Иттифоқи даврида ўтказилган геологик тадқиқотлар натижасида Украина ҳудудидаги ресурслар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгани ва 1991 йилда бу ҳужжатлар Москвага қайтарилганини таъкидлади.
Зеленский нодир металлардан ташқари, Киев ва Вашингтон Украина ер ости газ омборларини АҚШнинг суюлтирилган табиий гази учун ишлатиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.
"Биз бунга тайёрмиз ва Украинага суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни хоҳлаймиз. Украина бутун Европа учун газ марказига айланиши мумкин", — дея қўшимча қилди Украина президенти.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.