Россия армиясининг Бахмут йўналишидаги ҳужум салоҳияти пасайиб бормоқда

Россия армиясининг Бахмут йўналишидаги ҳужум салоҳияти пасайиб бормоқда

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россия армиясининг Бахмут йўналишидаги ҳужум салоҳияти пасайиб бораётганини таъкидлади.

Украина қўмондонлигининг кечки хулосасига кўра, Россия қўшинлари ҳамон шаҳарни эгаллаб олишга уриниб, катта миқдордаги ишчи кучи, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани йўқотмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия разведкаси ҳам Бахмут ва умуман Донбассда рус қўшинларининг ҳужуми секинлашгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!