Россия Арманистондаги чегарачилар сонини кўпайтирди

Россия Арманистондаги чегарачилар сонини кўпайтирди

Россия Арманистоннинг чегараларини кучайтириш ва Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ бўйича тинчлик ўрнатилишини таъминлаш учун Арманистонга ўзининг қўшимча кучларини юборди, дея хабар берди жума куни Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари.

“Қўшимча аскарларнинг юборилиши Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда тинчликни сақлаб қолиш илтимосига биноан амалга оширилди” деди Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Россия президенти Владимир Путин билан бўлган видеомулоқотда.

Унга кўра, Россия Арманистонга 188 та ҳарбий хизматчи, шунингдек, ҳарбий техникаларни юборган.

Бундан аввал, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги олти ҳафта давом этган жанглар тўхтатилиб, тинчлик битими тузилгач Россия Тоғли Қорабоғга 2000 га яқин аскарини киритганди. Улар бу ерда 5 йил қолишади.

Маълумот учун, Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Россия ва Арманистон 1992 йилда ҳарбийлар бўйича шартнома имзолашган. Унга кўра, Россия чегарачилари Арманистонда қолди ва шундан бери у ерда фаолият кўрсатишмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!