Роналду "Манчестер Юнайтед"дан норози

Роналду "Манчестер Юнайтед"дан норози

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа таркибни кучайтиришда фаолроқ бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

37 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер бозорида ҳаракатсизлигидан хавотирда, "қизил иблислар"нинг Англия премьер-лигасидаги рақиблари эса юлдузлар билан шартнома имзолашмоқда. Бу ҳақда журналист Ману Сайнс хабар берди. Роналду турнирларда ғалаба қозонишга даъво қилмайдиган жамоада яна бир мавсум ўтказишни истамайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер мақсади "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг. Музокаралар қизғин давом этмоқда, бироқ ҳали якунга яқин эмас.

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" аллақачон ўз таркибини юлдуз ҳужумчилар Эрлинг Холанд ва Дарвин Нуньес билан кучайтирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    Raxat
    Transfer va murabbiylar shtabi ishlamayapti
    Ma'rufjon
    тугри айтибди
    Jahongir
    👍