Рим папаси Францискнинг даволовчи шифокорлари у бир ойдан ортиқ даволанаётган Gemelli касалхонасидан душанба куни чиқарилишини маълум қилди, деб хабар беради BBC.
88 ёшли понтифик қўш пневмониядан тузалиб келмоқда. Шифокорлар у энди стационар даволанишга муҳтож эмаслигини, аммо тўлиқ тикланиши учун камида икки ой дам олиш кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 14 февралдан бери Рим папаси соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли шифохонада ётибди. Ўшандан бери у Ватикан томонидан ўтган ҳафта эълон қилинган битта фотосуратдан ташқари омма олдида кўринмади.
Жума куни кардинал Виктор Фернандес узоқ давом этган кислород терапиясидан сўнг "қайта гапиришни ўрганиши" кераклигини пайқади.
“Вазият анча яхши, аммо кислород жуда кўп бўлса, у ҳамма нарсани қуритади. У яна гапиришни ўрганиши керак, бироқ унинг умумий жисмоний ҳолати олдингидек”, – дея Ватикан доктрина бўлими раҳбари кардинал Фернандеснинг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.
Кардинал Фернандес, шунингдек, понтифик ўзидан олдинги Бенедикт XVIдан ўрнак олиб, тахтдан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни ҳам рад этди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.