Рим Папаси Озарбайжон ва Арманистон ярашувини олқишлади

Рим Папаси Озарбайжон ва Арманистон ярашувини олқишлади

Рим Папаси Франциск Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ўрнатилган алоқадан хурсанд эканини ва яқин орада тинчлик битими тузилишидан умидворлигини билдирди. У бу ҳақда анъанавий якшанба кунги маърузасида айтиб ўтган.

“Кўп сонли арман ва озарбайжон ҳарбийларининг озод этилганидан мамнунман. Мен Арманистон ва Озарбайжон муносабатлари учун буни ижобий "сигнал" деб ҳисоблайман. Томонлар ва уларнинг етакчиларини имкон қадар тезроқ тинчлик битимини тузишга чақираман”, деган католик черкови йўлбошчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!