Жорий йилнинг 14 декабридан "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар марказида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида "Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси" ўз ишини бошлади. Айни дамда очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Мазкур ярмаркада жами 1481 нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 2260 турдаги маҳсулотларнинг кўргазмали намойиши билан иштирок этмоқдалар.
Ярмарка юксак савияда ташкил этилиб, тадбирнинг бой бизнес дастури, самарадорликни таъминлаш, маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, саноат кооперациясини ташкил этиш ва ички бозорда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни назарда тутади. Ярмаркада асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қуваатлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини (шартнома ва меморандумлар) шакллантиришга йўналтирилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.