“Реал” Мбаппедан аниқ жавоб кутяпти

“Реал” Мбаппедан аниқ жавоб кутяпти

Юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”нинг радарида қолмоқда.

Миш-мишларга кўра, Мадрид клуби январ ойида Мбаппе билан ёзда эркин агент сифатида Мадридга ўтиш борасида келишувга эришмоқчи.

Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Реал Мадрид" Мбаппедан келажаги борасида аниқ қарор қабул қилишини истамоқда.

Aввалроқ, агар Мбаппе январ охиригача ижобий жавоб бермаса, «Реал» бошқа футболчиларга ўтиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!