"Реал" "Бавария" футболчисини Крооснинг ўрнига сотиб олмоқчи

"Реал" "Бавария" футболчисини Крооснинг ўрнига сотиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби фаолиятини якунлашга қарор қилган ярим ҳимоячи Тони Крооснинг ўрнига футболчи қидирмоқда. 34 ёшли немис 2024 йилги Европа чемпионатидан сўнг бутсасини михга илади.

AS журналистларининг хабар беришича, “қироллик” клуби “Бавария” ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих вариантини кўриб чиқмоқда. Ярим ҳимоячининг немис гранди билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг потенциал трансфери 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бундеслига сўнгги мавсумида Киммих 28 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!