"Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект: бугун ва келажак" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда “School 21” рақамли технологиялар мактаби ҳамкорлигида “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект: бугун ва келажак” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Хусусан, “School 21” мактабида ташкил қилинган анжуманда профессор устозлар, СИ мутахасислари, тадқиқотчилар, хорижлик олимлар ҳамда ОАВ вакиллари фаол иштирок этди.
Анжуманни ташкил қилишдан асосий мақсад рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий муаммолар ҳамда имкониятларни муҳокама қилиш, замонавий ечимлар бўйича тажриба алмашиш ва ёш мутахассисларни илмий фаолиятга кенг жалб этишдан иборат.
Тадбир давомида маърузачилар қуйидаги йўналишлар бўйича тақдимотлар билан иштирок этдилар: машина тилида ўрганиш ва маълумотлар таҳлили, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳаларда рақамли технологияларни қўллаш, яшил технологиялар ва барқарор ривожланиш, робототехника ва автоматлаштириш, киберхавфсизликда сунъий интеллектдан фойдаланиш, шунингдек, сунъий интеллект этикаси ва бошқаруви масалалари.
Анжуман якунида иштирокчилар сунъий интеллект ва илғор технологиялар соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, ҳамкорликни ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришдилар. Хусусан, мазкур тадбир барча учун билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, янги ташаббуслар илгари сурилган самарали мулоқот майдонига айланди.
Фотолавҳалар билан танишиш учун ҳавола...