Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийдаги йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда чечен мухолифатидаги нашрлар ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Адам Қодиров оғир аҳволда, ҳушсиз ҳолатда Грознийдаги республика шифохонасига етказилган. Ҳозирда уни Москвага олиб кетишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Манбаларнинг айтишича, Адам Қодиров кортежи катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобил авария иштирокчиси бўлган, бир неча киши жароҳатланган.
Ҳалокатдан кейин Грозний шаҳри, хусусан, Қодиров олиб борилган шифохона йўллари ёпилган.
18 ёшли Адам Қодиров Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг энг таниқли фарзандларидан бири. У Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби ва республика ИИВ куратори ҳисобланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.