Рамзан Қодировнинг буйрак трансплантацияси муваффақиятсиз тугади

Рамзан Қодировнинг буйрак трансплантацияси муваффақиятсиз тугади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйрак трансплантацияси муваффақиятсиз амалга оширилди. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси собиқ депутати Геннадий Гудков маълум қилди.

Геннадий Гудковнинг билдиришича, Қодировнинг саломатлигидаги муаммолар жуда жиддий бўлиши мумкин. Буйрак трансплантацияси жараёнидаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз бўлган ва айни пайтда буйрак организмни “рад эта” бошлаган.

“Мен таниқли чеченларга қўнғироқ қилиб, унинг аҳволи ҳақида сўрадим. Айтишларича, Рамзаннинг буйраклари билан боғлиқ муаммолари бор. Ҳатто операция, трансплантация ҳам натижа бермаган – гўёки қандайдир йиринглаш бошланган. Чеченлар етакчисининг аҳволи оғирлашган”, дейди собиқ депутат.

Шунга қарамай, Қодировга яқин манбаларда ҳали ҳеч қандай операция ёки раҳбарнинг саломатлиги билан боғлиқ маълумот берилмаган. ОАВда тарқалаётган хабарлар ҳам рад этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!