Рамазон — бу нафс тарбияси!

A A A
Рамазон — бу нафс тарбияси!

Мана, оламга ўзгача файзу тароват, сокинлик улашиб, қалбларга ҳузур, ҳалимлик, хотиржамлик, руҳга қувват, шижоат бахш этувчи мусулмоний муборак Рамазон ойи ҳам охирлаб бормоқда. Бутун дунё мусулмон аҳли ушбу ойни муштоқ кутади, маҳзун кузатади. Зотан, ойлар ссарвари бўлмиш Рамазон ўзида Оллоҳнинг раҳмати ва баракоти, фазилат ва гўзалликларни мужассамлаштирган. Буюк Яратувчи бандаси ўзи ва нафсини ислоҳ қилиши, ўзлигини англаб, комилликка юз тутиши учун моҳи Рамазонни туҳфа қилди, унинг мақсад-муддаоси, амал-ҳаракатини белгилаб берди. Уламолар “ушбу ойда бизни дуо ҳарорати ва зикр тафти эгаллайди ҳамда жисмимиз ва руҳимиз таскин топади”, дея эътироф этадилар.

Дарҳақиқат, Рамазон рўзаси шарофати билан руҳ, қалб ва тан нафсоний ҳаваслардан тийилади, тартибга келади. Инсоният диний амалларда собит туриб, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, хайр-саховат улашишга, яхшиликлар қилишга интилади. Шунинг учун ҳам Рамазон бир сўз билан айтганда, “комиллик, тарбия ойи”дир.

Рамазон йилда бир келувчи улуғ мураббий ва азиз устоз эканлигини англаб етганлар бу вақтдан унумли фойдаланиб, ўзларини ва яқинларини тарбиялашга, комилликка интиладилар. Баъзилар ибодатларни фақат қуруқ ҳаракатлар билан адо қилади, унинг руҳий томонини, ахлоқий таъсирини ҳис этмайди. Аммо кимки рўза шахсда тарбиялайдиган гўзал ахлоқларни ва рамазонда етиштириш мумкин бўлган меваларни тафаккур қилса ва ўз ҳаётини шу мазмунга мослаштирса, шунга мувофиқ яшаса, маънавий комолотга юз тутади.

Рўза учун белгиланган тартиб ва тамойилларга амал қилиш орқали рўзадор Оллоҳ таоло уни ҳар ерда кузатиб туришини қалбан ҳис қилади ва бу ойда рад этилган амаллардан, гап-сўзлардан тийилади. Бу эса унинг шахсиятини тарбиялашга  муносиб ҳисса қўшади.  Манбалар таҳлили асосида Рамазон тарбиясини қуйидаги мезонларга ажратиш мумкин:

Руҳ тарбияси. Руҳ инсоннинг ҳаётий асоси, қувват манбаи. Шунинг учун инсон ўз умри давомида руҳий тарбияга мунтазам эҳтиёж сезади. Руҳан соғлом ва баркамол шахсгина ўз кўзлаган манзилларига эриша олади, комолот касб этади. Рамазон ойида тоат-ибодатни, зикр ва истиғфорни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш руҳ ва қалбни поклаб, юксалтиради.  Рамазон ойидаги барча хайрли амаллар, рўза ва ибодатлар руҳий комилликка хизмат қилади.

Нафс тарбияси. Нафс дунёвий неъматлардан баҳрамандликка интилиш бўлиб, унинг салбий жиҳатлари, оқибатлари сероб. Шунинг учун нафс ҳамиша тарбияга муҳтож. Рамазон ойи нафсни тарбиялашда ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Бинобарин, нафс тарбияси мўминнинг бирламчи вазифаси саналади. Ҳамма раҳмат ва неъматлар нафсни жиловлаш, унга ҳукмронлик қилиш ортидангина ёғилади. Нафсга эргашиш эса ёмонликларнинг пойдевори ҳисобланади. Тарбия илмининг барча уламолари жамики яхшиликларнинг асоси нафсни тарбия қилиш, ёмонликларнинг асоси эса унга тобе бўлишда эканлигини таъкидлаб келадилар. Нафсига эргашмай, уни тарбиялаган киши ютуққа, муваффақиятга етишади. Нафсга фақат гумроҳ, ғофил кимсаларгина эргашади ва руҳий-маънавий тубанлашиб, ҳалокатга юз тутади. Улуғ мутасаввуф Аҳмад Яссавий ҳам бежизга:

Нафсинг сени охир дамда гадо қилғай,

Дин уйини ғорат қилиб, адо қилғай,

Ўлар вақтда имонингдан жудо қилғай,

Оқил эрсанг нафси баддин бўлгин безор,- дея уқтирмайди.

Инсон тирик экан, нафс унинг доимий ҳамроҳи, эҳтиёжи, талаби. Шу боисдан нафс тарбияси кундалик заруратдир. Киши ўз нафси билан ҳар куни, ҳар кеча шуғулланиши керак. Рамазон ойи ҳам нафсни жиловлаш, бўйсундириш учун энг қулай фурсат ва имкониятдир. Рўза тутган инсон доимо Оллоҳ таолонинг кузатувида эканлигини ҳис қилади ва ўзи ёлғиз қолганида ҳам рўзасини очишга журъат этмайди.

Ирода тарбияси. Рамазон рўзаси шахсни иродали қилиб  тарбиялайди. Ирода қувватидан нафсга бўйсунилмайди, адолатсизлик қилинмайди, Оллоҳ розилиги йўлида рағбатлардан четлашилади. Тонг отгандан қуёш ботгунига қадар емоқ-ичмоқ ва нафсоний ҳаваслардан тийиладиган киши, заифлашмайдиган иродали, азми-қарори қатъий, қалби пок ва бақувват инсонга айланади. Чунки, у ҳеч кимнинг олдида заифлашмайди, барқарор ривожланади. Агар инсон рўза мактаби ахлоқларидан бўлган шу олиймақом хулқни шакллантира олса, икки дунёда ҳам азиз ва мукаррамлардан  бўлади.

Сабр тарбияси. Сабр соҳибини юксакларга кўтарадиган, унга нусратни нақд қиладиган гўзал хулқлардандир. Ҳадиси шарифларда келишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билингки, нусрат сабр биландир, кушойиш машаққат биландир ва албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, “Оллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, “Ҳар бир сабр ортидан ажру мукофот бордир”,  дея таълимот берадилар. Инсон ўз сабр-қаноати билан дунё машаққатларини енгиб ўтишга қодир. Рамазон рўзасида енгилтаклик ва бесабрлик тарбияланади; очликка сабр, ғазаб келганда тийилиш орқали инсоннинг сабри янада мутаҳкамаланди,

Хушфеъллик, хушмуомалалик тарбияси. Хушфеъллик, ширин муомала ҳар қандай муаммо-азиятга гўзал ечим беради, қалбларни туташтиради, яхшиликка ундайди.  Шу боис Рамазон ойи инсониятни янада хушфеъл, хушмуомала, ширин сўзли бўлишга чақиради. Саҳиҳ ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Рўза қалқондир. Бирингиз рўза тутса жанжаллашмасин, бақир-чақир, фисқ-у фужур қилмасин. Агар уни бирортаси ҳақоратласа, мен рўзадорман, десин”. Ҳа, инсондаги қанчадан қанча хунук сўз, ҳақорат қилиш, тили ўткирлигига рўза бир сўз билан қатъий жавоб қайтаради.

Меҳр-саховат тарбияси. Рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради. Шу орқали шахсда меҳрибонлик, хокисорлик, бағрикенглик фазилатларини тарбиялайди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “...Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир” (“Саба” сураси, 39-оят). Бинобарин, карамли инсон ҳеч қачон зиён кўрмайди, мол хайр-эҳсон қилиш билан камаймайди, балки, савоб кўпаяди, рамазон баракотидан исломий шахсият тўкис бўлади. Комил инсон тарбиячиси бўлмиш Алишер Навоий ҳам саховатни улуғлаб, ҳиммат этагини тутган кишининг бу дунёда имтиёзлари баландлашади, улар бошқаларнинг иддаоларидан, азоб уқубатларидан холи  бўлишади, дейди:

Кишиким бийикракдурур ҳиммати,

Жаҳон аҳлидин камдурур меҳнати.

Рамазон ойининг инсон камолотини тарбияловчи шу каби бир қанча устувор жиҳатлари, тарбия мезонлари мавжуд. Бу мўъжизавий мўътабар ойнинг ҳар куни, ҳар туни, ҳар соати ғанимат, ҳар бир саҳарлик, ҳар бир ифторлик илоҳий неъматга бой. Ушбу муқаддас ой Олий Яратувчи ва унинг бандалари мулоқоти, яқинлиги ортиши учун бетакрор имконият, дуолар ижобат бўладиган илоҳий раҳматдир. Шундай экан, бу улуғ фурсатни қўлдан чиқармай, ўзлигимизни англашга, руҳий-маънавий камолотга интилиб, хайрли амалларда бардавом бўлишимиз зарур. Рамазоний тарбия кўникмаларини умримизнинг кейинги саҳифаларига ҳам татбиқ этиб боришимиз чин саодат калитидир.

Феруза АЗИМОВА,

РМММ масъул ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.