Қува туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Қува туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “М.Э.”, “С.Р.” ва “И-З.” фермер хўжаликлари масъул шахслари дала майдонларига ўрнатилган сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 358,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!