Польша Мудофаа вазири қўшни давлатлар Украинага тинчликпарвар кучларни юбормаслиги кераклигини, шунингдек, Польша ҳам бундай қилмаслигини маълум қилди.
Владислав Косиняк-Камиш бу фикрни Financial Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.
"Тинчлик режаси ишлаб чиқилганидан кейин, биз уни муҳокама қиламиз. Аммо чегарадош мамлакатлари ўз қўшинлари билан Украинада ҳеч қандай тарзда иштирок этмаслиги керак. Менимча, NATO'га аъзо давлатлар орасида юкни қайта тақсимлаш ва диверсификация қилиш зарур", – дея аниқлик киритди Полша Мудофаа вазири.
Шу билан бирга, Камиш АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг NATO давлатларини мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини сарфлаш талабини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Маълумот учун, Польша жорий йилда мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 4,7%ини сарфлаши режалаштирилган, бу NATO'даги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
Америкалик миллиардер ва сайланган президент Дональд Трампнинг иттифоқчиси Илон Маск Ғазо секторига АҚШ Иккинчи Жаҳон уруши даврида Япония билан қандай муносабатда бўлган бўлса, худди шундай муносабатда бўлишга чақирди.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари остида қолиб кетган қишлоқ ва унинг ёнғиндан кейинги ҳолати (кул билан қопланган ташландиқ ҳудуд) билан боғлиқ вазият ижтимоий тармоқларда айланмоқда.
Журавлевнинг айтишича, Литва армияси "дунёдаги энг заиф армиялардан бири, шунинг учун Вилнюс Россия билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда бир суткадан ортиқ тура олмайди.
Бу ҳақда у Оқ уйда ўз маъмуриятининг юқори мартабали ходимлари билан фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС” .
Чилининг Кокимбо ва Араукания ҳудудларида жойлашган миллий боғлар ўрмон ёнғинларига қарши кураш доирасида икки кунга ёпилади, деб хабар берди БиоБиоЧиле.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармаган ва давом этмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 10 январь куни журналистларга.