Россиялик депутат Болтиқбўйи Россия таркибига кириши кераклигини айтди
Агар Литва президенти Гитанас Науседа мантиғига амал қилсак, бутун Болтиқбўйи Россияга тегишли бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Давлат думаси мудофаа бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлев маълум қилди.
Илгари Науседа Калининградни тарихан Литвага тегишли шаҳар эканлигини ва у Караляучюс деб аталиши кераклигини айтган ҳамда Россияни тарихни қайта ёзишда айблаган эди.
"Агар Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқадиган бўлсак, бутун Болтиқбўйи, аслида, инқилобдан олдинги даврда бўлгани каби, Россияга тегишли бўлиши керак," - деди Журавлев.
Парламент аъзоси эслатиб ўтганидек, Литванинг ҳозирги пойтахти Вилнюс илгари Вилно деб аталган ва 1795-йилдан бошлаб Россия империясининг Вилно губернияси маркази бўлган.
"Жумладан, Вилно - ҳозирги Вилнюс ҳам - 1795-йилдан бошлаб Россия империясининг Вилно губернияси пойтахти бўлган," - деди у.
Журавлев яна қўшимча қилишича, Литва армияси "дунёдаги энг заиф армиялардан бири, шунинг учун Вилнюс Россия билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда бир суткадан ортиқ тура олмайди." Шунингдек, у "агар НАТОнинг барча аъзо давлатлари унинг ёнини олса ҳам, мамлакатни ачинарли қисмат кутаётганини" қўшимча қилди.