Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бeрбок Суриядаги вазият бўйича конференция ўтказилаётган Саудия Арабистони пойтахтига етиб келди. Бeрбок Сурияга озиқ-овқат, вақтинчалик бошпана ва тиббий ёрдамни ўз ичига олган қўшимча 50 миллион евролик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди.
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дамашқдан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш тарафдори, лекин Башар ал-Ассад режими даврида оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан эмас, деди. Бeрбокнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари "ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилишини таъминлаш" учун санкцияларни бекор қилиш, шунингдек, "ижтимоий ярашувга босқичма-босқич йўл" олиш учун "ақлли ёндашиш" керак. “Биз қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, бироқ бизга дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, барча сурияликларни қамраб олувчи аниқ ва инклюзив сиёсий мулоқот керак”, — дея Бeрбок сўзларини келтирган AFP.
Ар-Риёддаги саммитда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас, Туркия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Хакан Фидан ва Девид Ламми ҳамда уларнинг саккиз араб давлатидан ҳамкасблари иштирок этмоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
Америкалик миллиардер ва сайланган президент Дональд Трампнинг иттифоқчиси Илон Маск Ғазо секторига АҚШ Иккинчи Жаҳон уруши даврида Япония билан қандай муносабатда бўлган бўлса, худди шундай муносабатда бўлишга чақирди.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари остида қолиб кетган қишлоқ ва унинг ёнғиндан кейинги ҳолати (кул билан қопланган ташландиқ ҳудуд) билан боғлиқ вазият ижтимоий тармоқларда айланмоқда.
Журавлевнинг айтишича, Литва армияси "дунёдаги энг заиф армиялардан бири, шунинг учун Вилнюс Россия билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда бир суткадан ортиқ тура олмайди.
Бу ҳақда у Оқ уйда ўз маъмуриятининг юқори мартабали ходимлари билан фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС” .
Чилининг Кокимбо ва Араукания ҳудудларида жойлашган миллий боғлар ўрмон ёнғинларига қарши кураш доирасида икки кунга ёпилади, деб хабар берди БиоБиоЧиле.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармаган ва давом этмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 10 январь куни журналистларга.