Исроил армияси томонидан отилган минглаб портламаган ўқ-дорилар 2023 йил 7 октябрьдан бери Ғазо бўйлаб тарқалиб кетган, деб хабар беради Исроил телеканали Channel 12.
Ҳисоботга кўра, Исроил армияси Ғазога ўн минглаб ўқ-дориларни отган, уруш бошлангандан бери биргина ҳаво кучлари 30 мингга яқин бомба ташлаган. "Исроил самолётлари томонидан Ғазога ташланган минглаб бомбалар, жумладан, бир тонна оғирликдаги баъзилари портламаган", - дея таъкидлади телеканал.
Исроил армияси тергови ўтган ҳафта Ғазо шимолида уч аскарнинг ўлими ортидан бошланган. Армия фаластинликлар Байт Ханундаги танкни йўқ қилган қўлбола портловчи мосламани яратиш учун портламаган ўқ-дорилардан фойдаланган ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, деди юқори мартабали зобитлар.
Ҳисоботда, шунингдек, АҚШ томонидан етказиб берилган баъзи ўқ-дориларда техник муаммолар борлиги ҳам аниқланган. "Уруш бошида Ғазога ташланган бомбаларнинг деярли 40 фоизи бошқарилмайдиган ёки тўмтоқ бомбалар эди", дея қўшимча қилди телеканал.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Миналар билан курашиш хизмати (UNMAS) 2024 йил апрель ойида Ғазода тахминан 7500 тонна портламай қолган ўқ-дорилар борлигини тахмин қилган, уларни тозалаш 14 йилга чўзилиши мумкин.
Уруш бошланганидан бери Исроил армияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолютсиясига қарамай, Ғазода жангларни давом эттирди, бунинг натижасида 46 мингдан ортиқ одам, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. 2024 йил ноябрьида Халқаро жиноий суди Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва унинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазода уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари остида қолиб кетган қишлоқ ва унинг ёнғиндан кейинги ҳолати (кул билан қопланган ташландиқ ҳудуд) билан боғлиқ вазият ижтимоий тармоқларда айланмоқда.
Журавлевнинг айтишича, Литва армияси "дунёдаги энг заиф армиялардан бири, шунинг учун Вилнюс Россия билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда бир суткадан ортиқ тура олмайди.
Бу ҳақда у Оқ уйда ўз маъмуриятининг юқори мартабали ходимлари билан фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС” .
Чилининг Кокимбо ва Араукания ҳудудларида жойлашган миллий боғлар ўрмон ёнғинларига қарши кураш доирасида икки кунга ёпилади, деб хабар берди БиоБиоЧиле.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармаган ва давом этмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 10 январь куни журналистларга.