«Исломни қабул қилганимда 29 ёшда эдим» – дейди Эронда ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақасига таклиф этилган япониялик Фотима. (Атоско Ҳуосино).
Мусобақанинг «Ҳидоят топганлар» дастури меҳмони сифатида қатнашган Фотима мусулмон бўлиши тарихини шундай сўзлаб берган: «АҚШда рўй берган 11 сентябрь воқеаларидан кейин, дунёдаги барча ОАВ Ислом динига нисбатан салбий муносабатларни баён этишни бошладилар. Мен ҳам бир кузатувчи сифатида Ислом динини чуқурроқ тадқиқ эта бошладим. Кейинроқ билсам, аксарият халқаро ОАВ нотўғри хабар тарқатишаётган экан. Бу орада насроний амакимнинг тавсияси билан Инжилни ўргандим. Кейин Қуръон ва Инжилни таққослаб чиқдим. Натижада Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим. Шу сабаб мусулмон бўлдим».
Фотима (Атоско Ҳуосино) нинг мусулмон бўлиши буддизмга эътиқод қилувчи оила аъзолари орасида норозиликларга сабаб бўлган. Бироқ вақт ўтиши билан улар ҳам Фотиманинг бу қарорига, айниқса унинг рўмолда юришига эътироз билдирмай қўйганлар.
«Эркинлик тушунчаси унинг қандай таъриф этилишга боғлиқ. Агар ботиний ва маънавий жиҳатдан қарайдиган бўлса, муслиманинг ташқи қиёфаси бу ҳақиқий эркинликни ифода этади», дейди япониялик муслима.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.