Қўрғонтепада виждонсиз тадбиркорнинг қилмиши фош бўлди

Қўрғонтепада виждонсиз тадбиркорнинг қилмиши фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Т.Х. имтиёзли кредит олиш мақсадида, туман хотин-қизлар кўмитаси томонидан берилиши лозим бўлган тавсияномани қалбакилаштириб, ушбу тавсияномани “Халқ банки”нинг Қўрғонтепа филиалига тақдим этиб, 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!