Қўқонда аҳолига 1 тонна ош тарқатилди

Қўқонда аҳолига 1 тонна ош тарқатилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан кескин об-ҳаво шароитларда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иссиқ-овқат билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Қўқон шаҳрининг турли ҳудудларида 50-100 килодан ош дамланиб, фуқароларга тортиқ этилмоқда. Бугунга қадар шаҳримиздаги маҳаллаларда 1 тоннадан зиёд ош дамланиб, шаҳримиз аҳолисига тарқатилди.

Ушбу ташаббус депутатлар, тадбиркорлар ва саховат қилишга қодир фуқаролар томонидан ҳам давом эттирилиб, эҳтиёжманд аҳоли, қўни-қўшниларга ош дамлаб бериш яхши бир одат тусига кириб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!