Қозоғистоннинг Мақтаарал туманида Сардоба тошқиндан азият чекканларга компенсация тўлаш бошланди. Бу ҳақда «Туркистон» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда «Туркистон» ИТК қошидаги Туркистон Ижтимоий ривожланиш корпоратив жамғармаси бузилган уйларни қайта тиклаш учун компенсация дастурини амалга оширмоқда.
Дастур ҳар бир оилага учта йирик транш орқали 17 миллион танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 22 майдаги расмий курсга кўра, 409 миллион 700 минг сўм) миқдорида товон тўлашни кўзда тутади.
«Ҳозиргача 19 оила 8,5 млн танга (умумий миқдорнинг 50%) миқдорида биринчи траншни олишди. Қолган қисми 25%дан уй-жой қурилиши пайтида 2 транш орқали тўланади. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги бузилган уй-жойларни ҳисоблашда ва аҳолига компенсация тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплашда ёрдам бермоқда», - дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, бузилган уйлар сони 200 дан ошади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.