Қозоғистонда рақамли танга чиқарилди

Қозоғистонда рақамли танга чиқарилди

Олмаотада Қозоғистон молиячиларининг XI Конгрессида рақамли тангани муомалага киритиш маросими бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон Миллий банки иккиламчи банклар ва уларнинг мижозлари иштирокида рақамли танга платформасини синовдан ўтказди.

Таъкидланишича, рақамли танга нақд ва нақд пулсиз тўловларнинг мавжуд афзалликларини ўзида мужассам этган. Манзилли ижтимоий тўловлар учун янги имкониятлар яратади, давлат харидлари самарадорлигини оширади, дастурлаштириладиган тўловларни яратади. Рақамли танганинг уч босқичли амалга оширилиши 2025 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

Маълумот учун: рақамли танга бу:

  • Нақд пул муқобили, лекин у қоғоз кўринишида қўлдан-қўлга ўтмасдан, банк ичида айланади;
  • Тўловларни телефон ва мобил илова ёрдамида, интернетсиз амалга ошириш мумкин;
  • Бу криптовалюта эмас ва ундан фарқли ўлароқ давлат кафолати остида;
  • Рақамли тангани ўғирлашнинг иложи йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!