Қозоғистонда портлаган ҳарбий омборда 500 тонна портловчи модда сақланган

Қозоғистонда портлаган ҳарбий омборда 500 тонна портловчи модда сақланган

Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Талгат Уали маълум қилди.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги 26 август куни кечқурун Жамбул вилоятида ҳарбий қисм омборида портлаш содир бўлгани ҳақда хабар берди. Хабарда айтилишича, омборда ўқ-дорилар бўлган. Камида олтита портлаш содир бўлгани айтилмоқда.

Вилоят маъмуриятининг маълум қилишича, 66 киши жароҳат олиб касалхонага келтирилган, уларнинг 12 нафари ҳарбий хизматчилар бўлган. Ҳарбий қисм атрофидаги қишлоқлардан аҳоли зудлик билан кўчирилган.

Ёнғин эрталаб ҳам давом этаётгани маълум қилинди.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги омборга ўт қўйилган, деган версияни ҳам ҳисобдан чиқаргани йўқ, деди республика мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев.

"Барча сабабларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, хавфсизлик талабларига амал қилинмаслик, ўзи аланга олган, кимёвий реакцияга киришган, шунингдек, атай ёқиш ёки қўпорувчилик эҳтимоли ҳам кўриб чиқиляпти", - деди вазир матбуот анжуманида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!