Қозоғистонда ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилди.
Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилди.
"Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Шарқий Қозоғистон вилояти чегара хизмати бошқармасида муддатли ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган", — дейилади қўмита хабарида.
Полиция томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилди, дея таъкидлади Чегара хизмати.
ОАВ ҳарбий хизматчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидламоқда. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Приозерск гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскар қоровуллик вазифасини ўтаётиб, ўз жонига қасд қилди. Хизмат муддати тугашига икки ҳафта қолган эди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинанинг артиллерия қобилиятини кучайтириш мақсадида режалаштирилган 54 та ғилдиракли гаубицанинг биринчисини топширди.
Туркия сўнгги йилларда дунё археология соҳасидаги янги кашфиётлари билан шов-шувларга сабаб бўлмоқда ва йил давомида олиб борилган қазишмалар орқали минг йиллар аввалги ҳаёт изларини очиб берадиган муҳим топилмаларни топишда давом этмоқда.
Украина президентининг айтишича, Шимолий Кореянинг икки аскари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан ҳарбий асир сифатида асирга олинган. Пхенян урушда Москвага ёрдам бериш учун минглаб аскарларини сафарбар этган.
Калифорния ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақланиш департаменти маълумотларига кўра, аланга 12 мингдан ортиқ иншоотни вайрон қилган ва 150 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.