Қозоғистонда 6 ёшли бола томдан йиқилиб вафот этди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги турар-жой мажмуасида пластик қопламали том устига чиққан бола йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда “Tengri News” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни 2017 йилда Атирау шаҳрида туғилган бола Олмаота турар-жой мажмуасидаги пластик қопламали том устига чиққан. Қуёш нури ва совуқ таъсиридан аллақачон сифатини йўқотган қоплама боланинг оғирлигини кўтара олмай синиб кетган ва 6 ёшли бола йиқилиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда Олмаота полицияси ва Бўстондиқ тумани ИИБ мазкур ҳодиса юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Вояга етмаганларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.