Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан кетди

Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан кетди

Қорақалпоғистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири Отажон Ҳамроев ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Отажон Ҳамроев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан 2020 йил 13 май куни соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.

Август ойида Отажон Ҳамроевнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Қорақалпоғистон ССВ матбуот хизмати эса вазир коронавирус билан касаллангани ҳақидаги хабарларни рад этганди. Бироқ вазирга бўйин умуртқа грижасининг оғир ҳолати ташхиси қўйилгани ва даволанаётгани маълум қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!