“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади:
📑 2026 йил 1 октябрдан:
🔹 қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;
🔹 “эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади.
🖇 2027 йил 1 мартдан “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий этилади.
⌛️ 2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.