Мурожаат ўрганилганида фуқаронинг уйига Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган олакўзан келиб қолганлиги, унинг ҳолати қониқарли эканлиги маълум бўлди. Олакўзан Нурота туманининг дашт ҳудудига олиб борилиб, очиқ табиатга қўйиб юборилди.
Маълумот учун, олакўзан қишлоқ хўжалиги мақсадида ерларнинг жадал ўзлаштирилиши билан боғлиқ равишда кескин камайиб кетган. Мирзачўл, Қарши чўлининг катта қисми ва Туркистон тоғининг ёнбағирларида ушбу тур жониворлар йўқолиб кетган. Мамлакатимиздаги тахминий сони – 5 мингта атрофида.
Бундан ташқари, Навоий шаҳрида яна бир фуқаро А.Хнинг уйига номаълум ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисида мурожаат қилди.
Ўрганиш натижасида хонадонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қирғий бургут келиб қолганлиги аниқланди. У чўл ҳудудига олиб борилиб, очиқ табиатга қўйиб юборилди.
Маълумот учун, қирғий бургут бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи номинал кенжа тур ҳисобланиб, ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. Қизилқумдаги қолдиқ тоғларда топилган саноқли уялари маълум. Каттақўрғон ва Шеробод атрофларида ҳам бўлгани тахмин қилинади. ХХ аср бошидан 60 йилларигача 20 га яқин кўчманчи зоти қайд этилган. Ҳозирда уяламай қўйган. 1980–1990 йилларда жануби-ғарбий Қизилқумда кўчиб юрувчи 4 донаси ҳисобга олинган (Бухоро ихтисослашган «Жайрон» питомниги, Қарнабчўл). Дунёдаги популяцияси қисқариб бормоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.