Қирғизистондаги жиноий авторитет Камчи Колбаевнинг жиноий гуруҳини фош қиладиган маълумот учун АҚШ 1 миллион доллар миқдорида мукофот пули таклиф қилмоқда, деб ёзади Американинг Бишкекдаги элчихонасига таяниб, «Интерфакс».
«АҚШ Камчи Колбаевнинг жиноий тармоғини бузиб ташлашга олиб борувчи маълумот учун 1 миллион доллар ҳажмида мукофот пули таклиф қилади», — дейилади элчихона баёнотида.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, АҚШ Қирғизистонда ва бутун дунёда коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни қўллаб-қувватлашда давом этади.
«АҚШ бутун дунёда коррупциянинг беқарорлаштирувчи таъсирини тан олади ва коррупцияга қарши курашни ўз приоритетига айлантирган. АҚШ ҳукумати бир миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги коррупциявий даромадларни мусодара қилган ва жабрланган мамлакатларга муваффақиятли қайтарган. 2020 йилнинг ўзида АҚШ чет давлатларнинг 41 нафар порахўр амалдор исм-шарифларини эълон қилиб, улар ва уларнинг оилаларига АҚШга киришга рухсат бермади, улар орасуда коррупция ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган Қирғизистон Божхона хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов ҳам бор», — дейилади элчихона хабарида.
2020 йил 22 октябрда Бишкекда Қирғизистон жиноий авторитети Камчи Колбаев қўлга олинган эди.
2012 йилда АҚШ махсус хизматлари Колбаевни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига киритган. 2017 йилда АҚШ ҳукумати Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан ўн нафар жиноий авторитетни «қора рўйхат»га киритган, улар орасида Колбаев ҳам бор эди. АҚШ ҳудудида «қора рўйхат»даги шахсларнинг шахсий мулклари аниқланган тақдирда, улар хатланади.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, «Биродарлик доираси» халқаро жиноий гуруҳига кирувчи Колбаев порахўрлик, одам савдоси ва бошқа ноқонуний фаолиятлар билан шуғулланган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Биз Украина билан битим туздик, мен уларнинг бу битимга риоя қилишига ишонаман. Аммо бу битимнинг натижаларини ҳали кўрганимиз йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.