Қирғизистонда эҳтимолий давлат тўнтариши иштирокчилари қўлга олинди — ОАВ

Қирғизистонда эҳтимолий давлат тўнтариши иштирокчилари қўлга олинди — ОАВ

24.kg нашрининг хабар беришича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари давлат тўнтариши эҳтимоли бўлган иштирокчиларни оммавий равишда ҳибсга олган.

"Уларга кўра, бир гуруҳ одамлар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўраётган эди. Махсус хизматлар томонидан аниқ ким қўлга олингани ҳозирча номаълум", — дейилади хабарда.

Бошқа ОАВ манбаларга таяниб, "ҳозирда бир гуруҳ одамлар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўраётгани маълум", деб ёзмоқда.

Мавзу юзасидан расмий маълумот берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!