Жорий йилнинг 26 январ куни, кеч соат 20:00ларда, Қибрай тумани «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи фуқаро, шу ҳудудда жойлашган ИИБ ҳуқуқ тартибот масканига шошилиб келади ва хонадонида жанжал бўлаётганини айтиб ёрдам сўрайган.
Хабарга асосан, тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспектори фуқаро билан бирга унинг уйига етиб боради. Хонадонда инспекторлар чақирув эгасининг 19 ва 20 ёшлардаги ўғиллари уришиб, бир бирига пичоқ билан таҳдид қилаётганига гувоҳ бўладилар. Ажратмоқчи бўлганида, улардан бири инспекторларга ҳам қўлидаги пичоқ билан таҳдид қилганлиги атрофдаги кузатув камерасига муҳрланади.
Профилактика инспекторлари ушбу шахсларни хавфсизлантиргач ҳудудий ҳуқуқ тартибот масканига олиб келадилар.
Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида, фуқаро яна жанжални давом эттириб, инспекторнинг хизмат хонасида бўлган қайчини қўлига олган ва ходимларга ўқталиб енгил тан жароҳати етказган.
У ҳаракатларини давом эттиргач, ходимлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлидаги тиғли жисми олиб, унга кишан тақиб қўйганлар.
Орадан бир оз вақт ўтгач ушбу фуқарода тиббий атамаси «эпилепсия», яъни тутқаноқ касаллиги қўзғалиб у ўзини ноодатий тута бошлаган. Айни шу вақтда, унинг оила аъзолари қидириб, ҳуқуқ тартибот масканига кириб келади.
Воқеани видео тасвирга олиб, гўёки ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаб шу кўйга солди, мазмунида изоҳлаганлар. Лекин, мазкур жараёнда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунийликни таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нажитасида юзасидан батафсил ахборот берилади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.