Қатар Исроилнинг ҲАМАС билан уруши ҳақида баёнот берди

Қатар Исроилнинг ҲАМАС билан уруши ҳақида баёнот берди

Қатар ҳукумати Ғазо секторида ҲАМАС томонидан ушлаб турилган барча маҳбусларни озод қилиш бўйича мулоқотни тўхтатмоқчи эмас, дея маълум қилди қироллик бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол-Тани.

Унга кўра, Доҳа ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда.

“Биз барча гаровга олинганларни озод қилишга интилишда давом этамиз, бироқ айни пайтда бу урушни ва фаластинликларни ўққа тутишни тўхтатиш ниятидамиз. Бу ҳар доим бундай ўзаро таъсирга тайёр бўлган икки томонни талаб қилади. Афсуски, биз бир неча ҳафта олдин кўрган тайёрликни кўрмаяпмиз”, деб тушунтирди Ол-Тани.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!