Қашшоқликка қарши курашган олимларга Нобель мукофоти берилди

Қашшоқликка қарши курашган олимларга Нобель мукофоти берилди

2019 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти Абхижит Банержи (АҚШ), Эстер Дюфло (Франция) ва Майкл Роберт Кремер (АҚШ)ларга берилди. Улар «глобал қашшоқликка қарши курашда экспериментал ёндашувлари» учун тақдирланди.

Нобель қўмитаси маълумотларига кўра, совриндорлар қашшоқликка қарши курашнинг энг яхши усулларини аниқлаш учун «янада ишончли жавоб» олишга муваффақ бўлишди.

90-йилларнинг ўрталарида совриндорлардан бири Майкл Кремер ва унинг жамоаси Кениянинг ғарбий қисмида мактаб таълими яхшиланишига олиб келадиган бир қатор усулларни синаб кўришган ва бундай ёндашувнинг қанчалик самарали бўлишини намойиш этдилар", дейилади қўмитанинг пресс-релизида.

Абхижит Банержи ва Эстер Дюфло кейинчалик шунга ўхшаш тадқиқотларни бошқа мамлакатларда, шу жумладан, Ҳиндистонда ўтказди. Нобель қўмитасининг таъкидлашича, уларнинг экспериментал тадқиқот усуллари «иқтисодиёт ривожида муҳим».

Эслатиб ўтамиз, тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ҳамда тинчлик бўйича 2019 йилги Нобель мукофотининг барча совриндорлари номи маълум бўлди. Мукофот 10 декабрда Стокголм ҳамда Ослода топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!