Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари натижаларида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида бюджет маблағларининг сарфланишида тизимли равишда бюджет қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги айрим умумтаълим мактабларида 2018 йилда ва 2019 йилнинг ўтган даврида умуман ишламаган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисоблаш ва иш ҳақи тўлов қайдномаларининг жамига қўшиб ёзиб ўзлаштириш йўли билан жами 633,8 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ноқонуний харажатга чиқарилишига йўл қўйилган.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида низом» ва «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом» талабларига риоя қилинмаган.
Жумладан, 2018 йилда ва 2019 йилнинг январь февраль ойларида Деҳқонобод туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси томонидан тумандаги 8-сонли (24,7 миллион сўм), 9-сонли (15,1 миллион сўм), 30-сонли (42,7 миллион сўм), 39-сонли (27,8 миллион сўм) ва 88-сонли (29,3 миллион сўм) умумтаълим мактабларда умуман ишламаган 7 нафар қариндошлари номига иш ҳақи ҳисобланиб, жами 139,6 миллиом сўм бюджет маблағлари ноқонуний харажатга чиқарилган.
Шунингдек, тумандаги 8-сонли (5,8 миллион сўм), 9-сонли (12,2 миллион сўм) ва 30-сонли (2,8 миллион сўм) умумтаълим мактабларда бюджет маблағлари иш ҳақи тўлов қайдномаларининг жамига қўшиб ёзиш йўли билан ўзлаштирилиб, жами 20,8 миллион сўм камомадга йўл қўйилган.
Бундан ташқари, тумандаги 52-сонли (195,1 миллион сўм), 82-сонли (143 миллион сўм) ва 84-сонли (135,3 миллион сўм) умумтаълим мактабларда бюджет маблағлари ҳисобидан мактаб махсус комиссиясининг қарорисиз ва мактаб директорининг буйруғисиз ва бошқа асословчи ҳужжатларсиз жами 473,4 миллион сўм миқдоридаги рағбатлантириш, мукофот ва моддий ёрдам пуллари ошиқча тўланишига йўл қўйилган.
Деҳқонобод туманидаги ушбу мактабларда ўтказилган назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқин Чхве Мин-гён Ким Чен Ин ва бошқа амалдорларга қарши даъво аризаси киритди. У Шимолий Корея қамоқхоналаридаги оғир қийноқлар, жинсий зўравонлик ва таҳқирловларга учрагани сабабли берганини айтган. Бу иш Жанубий Кореяда КХДРнинг инсон ҳуқуқларини бузгани учун очилган илк фуқаролик ва жиноий иш…
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.