Қашқадарёда меҳмон ака-укаларни жароҳатлади

Қашқадарёда меҳмон ака-укаларни жароҳатлади

2019 йил 27 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Г.Т.(исмли аёл)нинг уйида меҳмонда бўлган таниши С.Б. ўзаро жанжал оқибатида Арабхона маҳалласида яшовчи Ж.Қ.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига ва унинг акаси Ш.Қ.нинг қорин ва ўнг қўл елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ака ва укалар касалхонага ётқизилганлар. С.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!