Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 46 ёшли эркак отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
15 май куни соат 14:30 ларда 1974 йилда туғилган эркак (олдин судланган) уйга келиб отаси билан (1940 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони) аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашган. Жанжал оқибатида у сумкада елим идишда олиб келган бензинни отаси ва ўзининг устига сепган. Бу ҳам етмаганидек, темир занжир билан ўзининг чап оёғи пастки бўғинини иситиш қувурига боғлаб қўйган. Хонага эркакни тўхтатиш учун кирган келинига қаршилик кўрсатиб, вояга етмаган икки нафар жиянининг кўз ўнгида гугурт чақиб юборган. Фожиа оқибатида ота-бола куйиш тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, воқеа жойида бўлган келин ва унинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ёрдамга келган яна бир оила аъзоси турли даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-модда («Қасддан одам ўлдириш») 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.